Европада COVID-19’га қарши фавқулодда эмланган 14 ёшгача бўлган болаларнинг ўлим ҳолати рекорд даражада ўсиши қайд этилди. Бу ҳақда минтақада ўлим статистикаси билан шуғулланувчи EuroMOMO ташкилотининг Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 24 ҳафтасида 0-14 ёшдаги болалар орасида рекорд даражадаги 101 та қўшимча ўлим ҳолати кузатилган.
2021 йил май ойида 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун коронавирус инфекциясига қарши Pfizer вакцинасидан фавқулодда фойдаланиш бошлангандан буён ўлим ҳолати расман 691 фоизга ўсган.
EuroMOMO ташкилоти томонидан тузиган қуйидаги жадвалда Европада 0-14 ёшдаги болалар учун ўтган 2022 йил давомида ҳафталик ортиқча ўлим кўрсаткичлари тасвирланган.
Бу тенденция 2018-2021 йиллардаги ўртача кўрсаткичга нисбатан 381 фоизга ошган. 2021 йилда Европада болалар ўртасида қўшимча 1015 ва 2020 йилда кутилганидан 491 та кам ўлим ҳолати рўйхатга олинган.