Пайшанба оқшомида Техас шимолидаги Перритон шаҳрида содир бўлган ҳалокатли торнадо оқибатида уч киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди, деб хабар бермоқда CNN.
Оклахома чегарасига яқин жойлашган Перритон шаҳри мэри торнадо камида уч кишининг ўлимига сабаб бўлганини маълум қилди, бироқ жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас.
Торнадо 8 мингга яқин аҳоли яшайдиган шаҳарда алоқа миноралари ва трейлер паркини вайрон қилган. Шунингдек, камида 30 та трейлерларга кичик ҳажмдаги зарар етказган ёки вайрон қилган.
Перритон ёнғин бўлими бошлиғи Пол Дутчернинг сўзларига кўра, шифохонада 50 нафардан 100 нафаргача одам ётибди.