Бекобод шаҳар Экология бўлими бошлиғи М.Ф. га нисбатан тан жароҳати етказилган ҳолати юзасидан Бекобод тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Маълум бўлишича, ҳолатга шахсларнинг ўзаро келишмовчиликлари сабаб бўлиб, жанжал вақтида фуқаро ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан таниши М.Ф.га қасддан тан жароҳати етказган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.