Жаҳонда нефть нархи рекорд даражада ошди. Жумладан, Brent нефти фьючерслари 8 июндан бери биринчи марта бир баррел учун 77,13 долларгача кўтарилди.
Бугунги биржа савдолар бошланганидан бери ҳисоблаганда нефть нархи 1,31 фоизга ошганини кўриш мумкин. Буни Лондон фонд биржаси маълумотлари тасдиқлайди.
Кейинчалик кун давомида котировкалар кескин пасайиш босқичига ўтди. Brent нефтининг август фьючерслари нархи бир баррел учун 75 доллардан пастга тушди. Шу билан бирга, WTI нефти бир баррел учун 72,3 долларгача чиқди, бироқ кескин сакрашдан кейин яна 69,9 долларга тушди.
BCS Мir Investments таҳлилчиларининг фикрича, нефть нархи икки қарама-қарши омилга боғлиқ. Котировкалар ёқилғига бўлган талабнинг секин ошиши туфайли пасаймоқда, бу эса Хитой иқтисодиётининг кутилганидан секинроқ тикланиши билан бевосита боғлиқ. Шу билан бирга, ОПЕК+ аъзо мамлакатлардан етказиб бериш чекланганлиги сабабли ҳам нархлар ошиб бормоқда, дейди таҳлилчилар.