Гамбияда заҳарли йўтал сиропидан ҳалок бўлган болаларнинг яқинлари Ҳиндистоннинг Maiden Pharmaceuticals компаниясини судга берган ва товон пули талаб қилишяпти.
Ҳужжатлар Гамбия олий судига тақдим этилган. Унда ҳалок бўлган ҳар бир бола учун 250 млн. доллар (тахминан 2.8 млрд. сўм) товон пули талаб қилинган. Шунда 20 нафар бола учун жами 5 млн. доллар (тахминан 57,5 млрд. сўм) бўлади.
Бундан ташқари, даъвогарлар Гамбия соғлиқни сақлаш вазирлиги, Дори-дармонни назорат қилиш агентлиги ва Atlantic Pharmaceuticals номли маҳаллий етказиб берувчини ҳам судга берган.
Расмий қайдларга кўра, Ўзбекистонда ҳам 20 га яқин бола айнан шу сиропдан вафот этган. Айбдор деб топилганлар 2022 йил декабрда ҳибсга олинган ва уларга жиноий иш очилганди. Аммо орадан 6 ой ўтса ҳамки, бизда ҳозирча ҳаммаси унутилгандек.