Туз донасидан ҳам кичик сумка қимматга сотилди

Бир туз донасидан ҳам кичик бўлган сумка 63 минг доллорга сотилди. Машҳур брендлар томонидан ишлаб чиқарилган сумкаларни эслатадиган ушбу ғаройиб сумка ниҳоятда кичик бўлганлиги туфайли харидор уни кўра олиши учун микроскоп билан биргаликда тақдим этилди.


Ушбу сумкани ишлаб чиқарган ширкат «Бу сумка шунчалик кичкинаки, уни кўриш учун микроскопга эҳтиёж туғилади», деди.

Мазкур сумка ижтимоий тармоқдагиларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди. Игна тешигидан ҳам бемалол ўта оладиган бу ғаройиб сумка албатта ҳаммада қизиқиш уйғотиши табиий.