АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) яқин ўн йил ичида Ойда фойдали қазилмаларни қазиб олишни бошлаш ниятида.
Олимларнинг фикрича, табиий йўлдошда фойдали қазилма конлари мавжуд. Улар юзлаб миллиард долларга баҳоланади. АҚШдан ташқари, Хитой, Япония, Россия ва бошқа давлатлар уларни қазиб олиш йўлларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Мир24 хабар бермоқда.
Тадқиқотчи олим Жеральд Сандерснинг сўзларига кўра, кончилик миссияси Ойга синов бурғулаш қурилмаси юборилгандан сўнг дарҳол бошланади. Миссиянинг дастлабки мақсади одамларнинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган кислород ва сув ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Кейин темир ва ноёб тупроқ элементларига зарурат туғилади