Президент Фармони билан ер участкаларини бериш бўйича айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда:
➖қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш (реализация қилиш);
➖ер участкаларини тўғридан тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни тўлиқ чиқариб ташлаш;
➖жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғарма фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатлари бўйича ўзгаришлар.