Қозоғистон ССВ табибларни расман тан олмоқчи

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги табибларни расман тан олмоқчи. Бу ҳақда “Press.kz” хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ раҳбари Елжан Биртановнинг Facebook’даги постига кўра, мазкур чора давлат юридик шахслари томонидан тақдим этиладиган малака даражаси, сифати ва иш шароитларига қўйиладиган талабларни аниқлашга қаратилган.

“Бундай ёндашув том маънода мўъжиза ва далиллар базасига эга бўлмаган бошқа воситалар ёрдамида касалликларни даволашга имкон беришини англатади”, дейилади нашр хабарида.

Бошқача айтганда, профессионал стандарт анъанавий тиббиёт соҳасини назорат қилиш ва кадрларни бошқариш соҳасидаги кенг кўламли вазифаларни ҳал қилиш имконини беради.

Шуни таъкидлаш керакки, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳужжатида шифолашнинг кўплаб атама ва таърифлари қўлланилади, бу уларнинг далилларга асосланган тиббиёт билан алоқаси бўйича бир қатор саволлар туғдиради. Масалан қуйидаги атамалар:

Апитерапия – асалари ва асаларичилик маҳсулотлари билан даволаш.
Биологик фаол нуқталар – бу асаб тугунлари, тегишли чуқур тўқималар ва органларнинг проэкцияси бўлган тана сиртининг жойлари.
Биорезонанс терапияси беморнинг ўзи электромагнит тебранишлар спектрини ишлатадиган биофизик усулдир.

Табиб – касалликни мўъжизавий тарзда даволайдиган одам.
“Бутун цивилизациялашган дунё аллақачон далилларга асосланган тиббиётга ўтган бир пайтда, Соғлиқни сақлаш вазирлигимиз анъанавий тиббиёт ва шифо бўйича профессионал стандартни кўриб чиқиш учун юбормоқда”, дейди менежер Алексей Балась ушбу янгиликка нисбатан.