Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Бунёдкор” стадионининг автотураргоҳини бузиб, кўп қаватли уйлар ва меҳмонхона қуришни таклиф қилган.
Бу ҳақда Президентнинг жорий йил 3 июлдаги тегишли қарорида гап боради.
Ҳужжатга кўра, 2023-2025 йилларда стадионга қарашли 5,5 гектарли автотураргоҳ ўрнида жами қиймати 200 млн АҚШ доллари бўлган меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, кўп квартирали уйлар ва кўп қаватли автотураргоҳни ўз ичига олган замонавий ишбилармонлик маркази қурилади.
Шунингдек, ушбу ҳужжат билан Ҳукумат ҳамда пойтахт ҳокимлигига замонавий ишбилармонлик марказини амалга ошириш учун ер участкасини лойиҳа ташаббускорларига ўрнатилган тартибда ажратиш топширилган.