Тошкент давлат транспорт университетида бугунги кунда 9 та факультет 41 та кафедра бўлиб, жами 618 нафар профессор-ўқитувчилар дарс бериб боришади, шулардан 73 нафари фан доктори-профессорлар ва 203 нафари фан номзоди – доцентлар бўлиб, бугунги кунда илмий салоҳият 45 % ни ташкил этади.
Бугунги кунда университетда 10517 нафар бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича, 8269 нафар бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича, 357 нафар бакалавриатнинг масофавий таълим шакли бўйича, 268 нафар бакалавриатнинг қўшма таълим шакли бўйича ва 360 нафар магистратуранинг мутахассисликлари бўйича, жами 19771 нафар талабалар таълим олиб келмоқда. 2023 йил университетни 2906 нафар талабалари муваффақиятли тамомладилар.
2022/2023-ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва масофавий таълим шакллари бўйича 4490 нафар абитуриентлар ўқишга қабул қилинган, бу эса тасдиқланган қабул параметрларига нисбатан қўшимча, имтиёзли ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул ҳисобига 18%га ортиғи билан амалга оширилган. Абитуриентлар кириш тест синовларида университет бўйича ўртача ўтиш баллари кундузги таълим шаклининг ўзбек тили таълим йўналишларида 91,3 баллни, рус тили таълим йўналишларида 71 баллни ташкил этган. Магистратура мутахассисликларига қабул икки босқичда ёзда ва қишда амалга оширилиб жами 130 нафар талабгорлар талабалар сафига қабул қилинган.
Бундан ташқари, Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларини суҳбат асосида 272 нафар, Вазирлик ва идораларнинг тавсияномасига эга талабгорларни суҳбат асосида 312 нафар, иккинчи ва ундан кейинги таълимга 182 нафар, қўшма таълим дастурлари бўйича 109 нафар абитуриентлар ўқишга қабул қилинган. Ўқишни кўчириш ва тиклаш бўйича 976 нафар талабаларга буйруқлар расмийлаштирилган.
2023/2024-ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли учун жами
62 та таълим йўналиши бўйича 2225 та ўрин ажратилган бўлиб, улардан 680 таси давлат гранти асосида, 1545 таси тўлов-контракт асосида тасдиқланган, жумладан битта 60722600 — Геодезия ва геоинформатика таълим йўналиши янги киритилган. Бундан ташқари бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли учун жами 875 та ўрин тўлов-контракт асосида, масофавий таълим шакли учун 400 та ўрин тўлов-контракт асосида ажратилган.
Магистратурада 46 та мутахассисликлар бўйича жами 262 та ўрин ажратилган бўлиб, булардан 233 таси давлат гранти асосида, жумладан 4 та янги 70710402 -Экология (транспорт соҳасида), 70710703-Электротехник мажмуалар ва тизимлар (транспорт соҳасида), 70711302-Метрология, стандартлаштириш ва сифатни бошқариш (транспорт соҳасида), 71020201-Меҳнат муҳофазаси, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар хавфсизлиги (транспорт соҳасида) мутахассисликлар тасдиқланган.