Шайхонтохур туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманидаги «заправка» яқинида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Пойтахт ФВБ берган маълумотга кўра, бугун, 8 июль куни соат 12:54 да туман ҳудудидаги жарлик бўйида тахминан 200-250 кв.м майдонда шох-шабба ва чиқиндилар ёнган.

Чақирувга кўра 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:07 ўраб олинган ва соат 13:20 да ўчирилган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.