“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин икки ҳафталик сукунатдан сўнг Путин билан учрашди. Бу ҳақда Франциянинг “Libération” нашри резведка маълумотларига асосланиб, хабар берди.
Нашр хабарига кўра, Пригожин жорий йилнинг 1 июль куни Кремлга чақирилган. Путин билан учрашувда унга “Вагнер” қўмондонлари ҳам ҳамроҳлик қилган. Шунингдек, ушбу учрашувда Росгвардия директори Виктор Золотов ва Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин ҳам иштирок этган. Улар нимани муҳокама қилгани маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Евгений Пригожин 24 июнь куни ҳарбий исён кўтариб, Москвага йўл олганди. Шу куни Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Путиннинг розилигига кўра, Пригожин билан музокарага киришгани ва уни Москвага бормасликка кўндирганини эълон қилди. Кейинчалик Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Пригожинга қўйилган барча айбловлар олиб ташланганини ва у Беларусга кетажагини маълум қилди. Бир неча кун ўтиб, 27 июнда Лукашенко “Вагнер” раҳбарининг Беларусда эканини тасдиқлади. 6 июль куни эса Беларусь фуқароси унинг мамлакатда эмаслиги, чунки у Санкт-Петербург ва эҳтимол Москвага кетган бўлиши мумкинлигини айтди.