Шакарли ичимликларни (шу жумладан янги сиқилган шарбатларни) мунтазам истеъмол қилиш юрак-қон томир тизими касалликлари, қолаверса алоҳида ўлим хавфининг сезиларли даражада ошишига сабаб бўлиши, сув, қаҳва, чой ва ёғсиз сутни мунтазам истеъмол қилиш ўлим хавфини камайтириши исботланди.
Бу тўғрида, BMJ журналида 18,5 йил давом этган тадқиқот натижалари эълон қилинди.
Яна унда ёғли сут ўлим ва юрак қон томир касалликлари ривожланиш хавфини ошишига сабаб бўлиши, таркибида фруктоза, стевия, сорбит ва шунга ўхшаш моддалар бор ичимликлар эса ўлим даражасининг пасайишига олиб келиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Лекин уларни ҳам меъёридан кўп истеъмол қилиш соғлиқ учун хавфли ва зарарли эканлиг олимлар томонидан исботлаб берилган.