Норвегияда 100 йилга етадиган cайёрадаги энг йирик қазилма кони топилди

Норвегиянинг жануби-ғарбий қисмида ноёб фойдали қазилмалар кони топилди, бу сайёрадаги энг йирик кон ҳисобланади.

Мутахассисларнинг фикрича, бу конлар дунёнинг ўғитларга, қуёш батареялари ва электромобиллар учун аккумуляторларга бўлган талабини келгуси ўнлаб йиллар давомида қондириш учун етарли бўлади.

2018 йилдан буён бу ерда қазиб олиш билан шуғулланувчи Norge Mining компанияси 70 миллион тонна фойдали қазилма топилганини маълум қилди.

Улар орасида кўплаб «яшил» технологияларни ривожлантириш учун асосий элемент ҳисобланган фосфат топилган. Улар, айниқса, фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш учун кенг қўлланилади. Европа охирги пайтларда бошдан кечираётган таъминот муаммоларини ҳисобга олсак, бу топилма жуда фойдали бўлди.