АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўз лавозимини тарк этганидан сўнг нотиқлиги ортидан 12 миллион доллардан кўпроқ пул ишлаб топди. Бу ҳақда кеча, 13 июль куни унинг даромадлари ҳақидаги янгиланган маълумотларга асосланиб “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.
АҚШ президенти лавозимини тарк этганидан бери Трамп 15 та оммавий тадбирда қатнашган. Ҳар бир нутқи учун у 150 минг доллардан 2,5 миллион долларгача даромад қилган. Трампнинг рафиқаси Мелания ҳам оммавий тадбирларда қатнашгани учун 2021 йилдан буён 1 миллион доллардан ортиқ маблағ ишлаб топган.
Бундан ташқари, собиқ Америка раҳбари турли активларидан 13 миллион доллардан ортиқ фойда қилган. Трампнинг курорт кўчмас мулки ва гольф майдонларини ўз ичига олган активларининг умумий қиймати камида 1,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Биргина Абердиндаги гольф курорти Трампга 7 миллион доллардан ортиқ даромад келтирган.