Қрим кўпригида портлашлар содир бўлди. Айни вақтда кўприкда ҳаракатланиш тўхтатилган, Краснодар ўлкасидан кўприкка кириш қисмида улкан тирбандлик юзага келган.
Baza Telegram-канали кўприкнинг оралиқ қисмларидан бири қулаб тушгани ва дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлгани, яна бир киши жароҳатлангани ҳақида ёзмоқда.
Қрим раҳбари Сергей Аксёнов «Қрим кўприги орқали саёҳат қилишдан тийилишга ва хавфсизлик нуқтайи назаридан янги ҳудудлар орқали муқобил қуруқлик йўлини танлашга» чақирган. Унинг сўзларига кўра, кўприкда «145 та устунли ҳудудда фавқулодда вазият юзага келган».