Мисрда номаълум вирус тарқалмоқда

Мисрнинг Қоҳира яқинидаги провинциясида бир неча киши номаълум касаллик билан касалланган бўлиб, аломатлари бўйича бу касаллик безгакка ўхшаши маълум қилинмоқда.

“Иложи борича танани тўлиқ беркитадиган кийим кийинг, ҳашаротларни даф қилувчи ва йўқ қиладиган воситалардан фойдаланинг, бино ичида – дераза ва эшикларни тўр билан қопланг”, – дея сайёҳлар учун эҳтиёт чоралари санаб ўтилди.

Шунингдек, Мисрдан учиб келаётган сайёҳларга соғлиғи ёмонлашганда шифокор билан боғланиш тавсия этилмоқда.

Безгак касаллиги кўпинча мушак ва бўғимлардаги оғриқлар, шунингдек, тошма, иситма ва интоксикация билан бирга келади. Касаллик оғир босқичга ўтиши мумкин, бу даврда қон кетиш хавфи бор.