YouTube видео платформаси созламаларига “Барқарор овоз баландлиги” деб номланган қўшимча функциясини киритди. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар бермоқда.
Платформадаги янгилик ҳақида YouTube вакиллари ҳеч қандай расмий эълон бермаган. Янги имкониятни машҳур технология блогери Брандон Ли биринчи бўлиб пайқади ва бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълум қилди. У улашган Screenshot’ларга кўра, экраннинг юқори қисмида жойлашган созламалар орасида видеолардаги овоз баландлигини автоматик равишда бошқариш тугмаси пайдо бўлган.
Функцияни синаб кўрган фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, мурувват видеодаги овоз баландлигини меъёрлаштиради, яъни, қичқириқ ёки баланд фон товушларини юмшатади. Шунингдек, видеолардаги жуда паст овозга эга қисмларнинг сифатини яхшилайди.
Андроид ва IОS мобиль операцион тизимларининг аксарият фойдаланувчилари ҳали ҳам бундай имкониятга эга эмас. Янгилик YouTube’нинг навбатдаги янгиланишида мобиль операцион тизимнинг барча фойдаланувчилари учун татбиқ этилиши кутилмоқда.