Жанубий Африканинг порт шаҳридаги ёнғин юзлаб уйларни вайрон қилди



Жанубий Африканинг Дурбан порт шаҳрининг қашшоқ ҳудудида юзлаб уйлар ёнғинда вайрон бўлди, дея хабар беради BBC News.

Якшанба куни эрта тонгда Кеннеди йўли жамоатчилигини қамраб олган ёнғинда бир киши ҳалок бўлгани маълум.

Видеотасвирларда ёнаётган вайроналар орасидан гофрировка қилинган темирларнинг ўралган қолдиқлари кўрсатилган.

Одамлар ўз нарсаларини қандай сақлашга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин.

Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас. Бироқ, айрим гувоҳларнинг айтишича, ёнғин икки маст одам ўртасидаги жанжал натижасида бошланган.

Жанубий Африка Қизил Хоч жамияти вакили ҳодисани фалокат деб атади ва тахминига кўра, 1000 га яқин кулба вайрон бўлиши, 3000 га яқин одам бошпанасиз қолиши мумкин.