Хитой Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги аҳолининг соғлиги борасида маълум чора тадбирларни ишлаб чиқаркан, чекиш ман қилинган ҳудудларда тамаки маҳсулотларини чекувчиларга аҳоли бемалол норозилик билдириши, тартибга чақириши мумкинлигини айтди.
Шунингдек, атроф муҳитнинг тозалигини таъминлаш мақсадида ишонч камераларидан фойдаланган ҳолда назорат ўрнатилишини алоҳида таъкидлади.
Ҳукуматнинг фикрича, аҳолида шундай маданият шаклланиши лозимки, улар навбат кутиш жойларида, автобус бекатлари сингари одамлар гавжум ўринларда гарчи чекиш ман қилингани ёзиб қўйилмаган бўлсада, гигиена қоидаларига риоя қилишлари, тоза ва озода муҳитни ўзлари юзага келтиришлари зарур.
Чекиш мумкин бўлмаган ҳудудларда қоидани бузганлар эса 192 $ атрофида жаримага тортиладилар.