Instagram’да Asad_Algo номи билан фаолият юритувчи инстаблогер вафот этди. Бу ҳақда унинг дўстлари Instagram орқали хабар беришди.
Инстаблогернинг дўстининг айтишича, блогер кеча 20:30 ларда шифохонада вафот этган. У миясидан 3 кун аввал жароҳат олиб, операция ўтказган. Аммо, шифохонада вафот этган. Марҳум қандай қилиб бу жароҳатни олгани ҳақида маълумот берилмаган.
«3 кун уйда ётди. Ундан кейин тез ёрдам чақириб, шифохонага олиб келдик. Бугун соат 20:30 ларда жон берди. Бошқа маълумот беролмайман”, — дейди инстаблогернинг дўсти.
Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди
Қайд этилишича, 20 ёшли блогер вафот этганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.