Учтепа туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 июл куни соат 22:00 ларда Учтепа тумани Ширин кўчасида:
- 2002 йилда туғилган M.Ш. бошқарувида бўлган Nexia 3 русумли автомашинаси;
- 1993 йилда туғилган Б.З. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашинаси;
- 2003 йилда туғилган О.А. бошқарувида бўлган Матиз русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Nexia 3 русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.