Англиянинг Лидс шаҳрида озиқ-овқатларни етказиб берувчи роботлар синовдан муваффақиятли ўтказилди ва робот-баққоллик етказиб бериш хизмати кенгайтирилди. Бу ҳақда BBC маълум қилди.
Шаҳарнинг Адел ва Тиншилл туманларидаги егулик шаҳобчалари аллақачон ўз маҳсулотларини роботлар орқали етказиб беришни бошлаган.
Роботларни ишлаб чиқараётган Starship фирмаси шу ҳафтадан бошлаб Лидс шаҳар кенгашидан Киппах ва Сварклифф йўлларида ишлашга рухсат олди. Шунингдек, шу йил сўнгига қадар роботлар хизмати Уэзербида ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.
“Технологик яхшиланишлар кўпинча шаҳарнинг ички ҳудудларида содир бўлади ва бизнинг синовларимиз баъзи ташқи ҳудудларга таъсир қилганини кўриш ёқимли. Технологиянинг бу ҳудудларга одатдагидан тезроқ етиб боришини кўриш ҳам жуда яхши”, деди меҳнат маслаҳатчиси Майкл Миллар.