Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида эркак икки ёш болани ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни берди.
Унга кўра, Олмалиқда ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган фуқаронинг шахси ички ишлар ходимлари томонидан аниқланди. Суриштирув давомида ушбу шахс руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туриши маълум бўлди. Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Республика тиббий ижтимоий экспертиза инспекциянинг тегишли маълумотига кўра, фуқаро болалигидан 2 гуруҳ ногирони. Ҳолат юзасидан яқинлари билан ўтказилган профилактик суҳбат ва терговга қадар суриштирув давомида унинг ҳозирги ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилиб, даволаниши учун Олмалиқ шаҳридаги руҳий асаб касалликлари диспансерига жойлаштирилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув давом эттирилмоқда.