18 июн куни бўлиб ўтган референдумда 96,91% овоз билан кўпчилик овоз билан қабул қилинган янги конституцияга кўра француз тили энди расмий тил эмас.
Бундан буён француз тили ишчи тили бўлади ва мамлакатда сўзлашадиган 13 та миллий тил ҳам расмий тил мақомига эга бўлади.
Мамлакатда 70 га яқин маҳаллий тиллар сўзлашади ва уларнинг баъзилари, жумладан бамбара, бобо, догон ва минианка 1982 йилги фармон билан миллий тил мақомига эга.
Шанба куни Мали хунтаси раҳбари полковник Асими Гоита мамлакатнинг янги конституциясини қабул қилиб, Ғарбий Африка давлатининг Тўртинчи республикасини яратди, дейилади президентлик баёнотида.
2020 йил августида давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятга келганидан бери Мали ҳарбийлари конституция мамлакатни қайта қуриш учун муҳим аҳамиятга эга бўлишини таъкидлаб келади.
Сўнгги йилларда Малида иккита: бири 2020 йил августида ва иккинчиси 2021 йил май ойида давлат тўнтариши содир бўлди.
Хунта дастлаб сайловларни 2022 йил февралида ўтказишга ваъда берган, бироқ кейинроқ уларни 2024 йилга суриб юборган эди.