Жорий йилнинг дастлабки 6 ойида прокуратура органлари томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган танқидий материаллар ортидан 29 та жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, прокуратура органлари томонидан ўтказилган мониторингда, ўтган давр мобйнида, жами 678 та танқидий мақола аниқланиб, улар юзасидан тегишли чоралар кўрилган. Шу билан бирга, ўтган даврда прокуратура органлари аралашуви талаб этиладиган танқидий материаллар сони 496 тани ташкил этган.
“Ушбу танқидий материаллар прокуратура органлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, барчасига расмий баёнотлар берилган. Танқидий материаллар бўйича қўпол қонун бузилиш ҳолати бўйича 29 та жиноят иши қўзғатилиб, 32 та фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган”, – дейди Шамсутдинов.