Бирлашган Араб Амирликларида президентнинг укаси Саид бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда БААнинг WАМ ахборот агентлиги хабар берди.
«Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Олий ҳазратлари шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён марҳум укаси шайх Саид бин Зоид Ол Наҳаён учун мотам тутади», — дейилади президент маъмурияти баёнотида.
Мотам 27 июлдан 29 июлгача давом этади.
Саид бин Зоид Ал Наҳаён Абу-Даби ҳукмдорининг вакили сифатида хизмат қилган.