Бугун абитуриентлар тест синови ўтказиладиган жойлар билан танишиб кетишлари мумкин

Барча абитуриентлар 29 июль куни соат 09:30 дан 12:00 га қадар ёки 14:00 дан 15:30 га қадар ўзлари тест синовида иштирок этадиган бинога келиб, тест синови ўтказиладиган жойлар билан танишиб кетишлари мумкин.

Тест синовлари 1 августдан бошланади

2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023 йил 1 август кунидан бошланади.

Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:

1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади ва 13 август куни тўлиқ якунланади.