Президент мактаблари имтиҳонларининг иккинчи босқичи бошланди

Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

 У тест шаклида ўтказилиб, талабгорларга:

 математика фанидан танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та топшириқни бажаришга 90 дақиқа;

 инглиз тили фанидан грамматика (Grammar component) ва матн билан ишлаш (Reading component) бўйича 40 та топшириқни бажаришга 40 дақиқа берилади.

 Қайд этилишича, президент мактабларининг 2-босқич имтиҳонларини Англиянинг Cambridge Assessment International Education ташкилоти вакиллари томонидан назорат қилинмоқда.

 Шунингдек, президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш ушбу ташкилот томонидан амалга оширилади.