“Давлат идоралари, банклар ва мактабларни чоршанба ва пайшанба кунлари вақтинча ёпиш тўғрисидаги қарор Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқори ҳарорат туфайли иссиқлик уриши ҳолатлари кўпайиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириши билан боғлиқ”, — деб хабар берди Ал-Арабия телеканали.
Сўнгги кунларда мамлакатда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилмоқда. Теҳронда 1 август куни термометр кўрсаткичи 38 даражага, жануби-ғарбдаги Аҳваз шаҳрида эса 50 даражага кўтарилган. Об-ҳаво прогнозларига кўра, яқин уч кун ичида Теҳронда ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилиши мумкин.