Президентнинг тегишли қарори билан Шерзод Кудбиев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, Президент фармони билан иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига Жамшид Қўчқоров тайинланди. У бир вақтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари ҳам ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин, Парламент Қуйи палатаси депутатлари Жамшид Қўчқоров номзодини ушбу лавозимга маъқуллаган эди.