Париждаги очиқ сувда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бекор қилинди. Бу ҳақда Халқаро сузиш федерацияси (World Aquatics) сайти хабар берди.
Турнир Сенада сув ифлослангани учун бекор қилинди. Ушбу мусобақалар 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур турнир Олимпия ўйинлари олдидан синов тариқасида ўтказилиши керак эди.
«Яқинда Парижда кўп ёғингарчилик кузатилгач, Сенада сув сифати сузувчилар саломатлигини сақлаш учун мақбул меъёрлардан пастлигича қолмоқда», — дейилади World Aquatics баёнотида.
28 март куни Халқаро олимпия қўмитаси Украинадаги махсус операцияни қўллаб-қувватламаган беларуслик ва россияликларга нейтрал мақомдаги мусобақаларга рухсат беришни тавсия қилди, бироқ уларнинг 2024 йилги ўйинларда иштирок этиши тўғрисида қарор ҳали қабул қилинмаган.