ЖССТ ахборот бюллетени маълумотларига кўра, 13-30 июлгача бўлган 4 ҳафта ичида дунё бўйлаб 1 008 194 инфекция юқтириш ва 3 132 ўлим қайд этилган.
Ташкилотнинг таъкидлашича, ЖССТ томонидан 5 май куни эълон қилинган фавқулодда ҳолат режими тугаганига қарамай, COVID-19 ҳали ҳам хавфли бўлиб қолмоқда.
Шу муносабат билан мамлакатлар касаллик билан курашиш учун яратилган инфратузилмани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга даъват этилади.
«Эпидемияни назорат қилиш, ҳисобот бериш, коронавирус вариантларини мониторинг қилиш, эрта клиник ёрдам, юқори хавф гуруҳларида кучайтирувчи эмлаш жуда муҳим», — дейилади бюллетенда.