Covid-19 нинг янги варианти Буюк Британия бўйлаб жуда тез тарқалмоқда. Бугунги кунга келиб мамлакат аҳолисининг 7 нафаридан бирида ушбу инфекция аниқланяпти. Бу ҳақда “Indianexpress” нашри маълум қилди.
Вируснинг янги тури Eris ёки EG.5.1 деб номланади. Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги маълумотларига кўра, бу тур 31 июлда вируснинг янги варианти сифатида аниқланган. Шунингдек, бугунги кунга келиб Eris дунё бўйлаб энг кенг тарқалган иккинчи штаммга айланди.
Доктор Рави Кесарининг сўзларига кўра, Eris`да бир нечта мутациялар мавжуд бўлиб, улар Omicron`нинг олдинги вариантларидан фарқ қилади. Ушбу мутациялар кўпроқ тарқалиши ёки иммунитет тизимига қарши курашишда кучлироқ бўлиши мумкин.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг табиий офатларни баҳолаш ва мувофиқлаштириш бўлими ва Женева соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари, доктор Сабине Капаси Eris вариантининг тарқалиши Covid-19 нинг асл штаммига жуда ўхшашини билдирди.
Маълумотларга кўра, Eris бошқа мамлакатларда, шу жумладан АҚШ, Канада, Япония ва Австралияда ҳам аниқланмоқда. Инфекциянинг кўпайиши олдинги инфекциялар ёки эмлашлар оқибатида пасайган иммунитет билан боғлиқ бўлиши мумкин.