Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 16 ёшли қиз ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 август куни шу туманда яшаган Х.М. (2007 йилда туғилган) яшаш уйидаги қўшимча хўжалик хонасида ўзини осиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Марҳуманинг яқин қариндошлари сўнгги вақтларда унинг руҳияти бузилиб қолгани, ўз жонига қасд қилишида ҳеч кимнинг айби йўқлигини изоҳлаб, тушунтириш берган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.