Тошкентда Халқаро муз устида хоккей Федерацияси (IIHF) вице-президенти Айваз Оморканов ва Ўзбекистон хоккей Федерацияси Президенти Бахтиёр Фазилов учрашди.
Музокаралар Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтган Осиё Олимпия Кенгаши (ООК) ва Халқаро хоккей Федерацияси (IIHF) билан биргаликда ташкил қилинган хоккей оромгоҳи доирасида бўлиб ўтди. Унда 30 дан ортиқ Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган 100 дан кўпёш хоккейчилар иштирок этмоқда.
Учрашув давомида Айваз Оморканов ушбу тадбирни ташкил этиш даражасини юқори баҳолади ва Ўзбекистон хоккей Федерацияси томонидан қисқа муддат давомида амалга оширилган улкан ишларни, Хумо Аренасидаривожланган хоккей инфратузилмаси мавжудлигини таъкидлаб ўтди.
IIHFдан келган меҳмон фурсатдан фойдаланиб Бахтиёр Фазиловни Ўзбекистон ёшлар хоккей жамоасининг тарихий муваффақияти билан шахсан табриклади. Улар жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган Осиё ва Океания чемпионатида илк бор иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдилар. Шунингдек, ЎХФ раҳбарига хоккейнинг ривожланиши улкан шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.
Бахтиёр Фазилов таъкидлаганидек, бундай ғалабалар мамлакатда хоккейни оммалаштиришга олиб келмоқда ва биринчи навбатдаболаларни орасида спортга қизиқишни уйғотмоқда.
Учрашув давомида Халқаро хоккей Федерацияси номидан 18 ёшгача (U-18) бўлган спортчилар ўртасида навбатдаги Осиё ва Океания чемпионатини 2024 йилда Ўзбекистонда ўтказиш имконияти тўғрисида таклиф билдирилди.
Ушбу таклифни Ўзбекистон хоккей Федерацияси раҳбари қўллаб-қувватлади ва турнирни Ўзбекистонда ўтказилиши нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиёда хоккейни янада ривожлантиришга яхши туртки беришини, спортчиларимиз ва мухлисларимиз учун ҳақиқий байрам бўлишини таъкидлади. Шуни қўшимча қилишкеракки, ҳозирда U-18 Республикаси терма жамоаси янги мавсумга фаол тайёргарлик кўрмоқда ва ҳозирда Омскда (Россия) ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Шунингдек, хоккей мухлисларини Тошкентнинг “Ҳумо” жамоаси иштирок этадиган бўлажак ўйин мавсумида Pro Hokei Ligasy чемпионатининг қизиқарли учрашувлари кутмоқда. Жамоамиз учун чемпионат 9 сентябр куни ташқи ўйинлар билан бошланади, биринчи мезбон учрашувлари 19 ва 20 сентябр кунлари Ҳумо Аренада бўлиб ўтади.
Мунтазам мавсум давомида Ҳумо Аренадажами камида 50 та ўйин бўлиб ўтилиши кутилмоқда.