Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, 15 июль куни Олтинкўл туманида яшаган 21 ёшли келин С.О. ўз жонига қасд қилган.
Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотномасига кўра, С.О.да бўйин аъзоларини сиртмоқ билан сиқилиши натижасида юзага келган механик асфикция, ўпка висцерал плевра варақлари ости ва юрак эпикард ости соҳаларига қон қуйилиши, бўйин соҳасидаги странгуляцион эгат шилинма, бош пешона ва чап қулоқ супраси атрофида шилинма кўринишидаги жароҳатлар мавжудлиги кўрсатилган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан суд-психология экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.