Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат иштирокидаги корхоналарнинг 2022 йилдаги фаолияти натижадорлиги бўйича ҳисоботини эълон қилди.
Ҳисоботда энг кўп зарар кўрган йирик корхоналар ТОП-20 талиги келтирилган. Улардан қуйдагилар кучли бешталикда:
- «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» — 4,34 трлн сўм (-2,1 трлн);
- «Uzgastrade» — 3,96 трлн сўм;
- «Ўзтрансгаз» — 2,17 трлн сўм (-2,51 трлн);
- «Ўзбекистон темир йўллари» — 1,17 трлн сўм (2021 йилда 51,9 млрд сўм фойда кўрган);
- Янги-Ангрен ИEС — 237,4 млрд сўм (-303,9 млрд сўм);
- Ангрен ИEС — 207,6 млрд сўм (-87,6 млрд сўм);
Эътиборлиси, рўйхатга иккита футбол клуби ҳам қўшилган. Булар:
• «Бунёдкор» футбол клуби — 27,5 млрд сўм (-37 млрд);
• «Пахтакор» футбол клуби — 25,2 млрд сўм (-30,3 млрд).