Камҳаракатлилик дунёда барвақт ўлимга сабаб бўладиган тўртинчи асосий сабаб ҳисобланади. Кунига 4 минг қадамдан бошлаб то 20 минг қадамгача босиладиган ҳар минг қадам эрта ўлим хавфини 15 фоизгача камайтириб боради.
Соғлом бўлиш учун кунига 10 минг қадам юриш кўпчилик учун амалга ошириш қийин бўлган сеҳрли рақамдай туюлиши мумкин. Лекин олимлар соғлик учун фойдали бўлишига 5 минг қадамдан ками ҳам етарли бўлишини аниқлашди.
Дунё бўйлаб 226 минг иштирокчи қатнашган янги тадқиқотда 4 минг қадам ҳар қандай сабабга кўра содир бўладиган бевақт ўлим хавфини камайтириш учун етарли эканини аниқланди.
Юрак ва қон томирларига фойдали бўлиши учун 2,3 минг қадам ҳам етарли бўлади. Лекин қанча кўп юрилса, шунча соғлик учун фойдани сезиш мумкин, демоқда тадқиқотчилар.