Тош ейдиган одамлар

20 йил ичида бир тоннадан ортиқ тош еган 45 ёшли Тереза Вайденер овқатланиш бузилишидан азият чекади. “Бу менинг ўзимни қандай ҳис қилишимга боғлиқ. Агар ўзимни ёмон ҳис қилсам, мен дарҳол тамадди қиламан, негаки тошлар мени тинчлантиради. Агар мен уйдаги захирамда тошлар борлигини билсам, ўзимни яхши ҳис қиламан”, дейди у журналистларга.

 “Тишларим мустаҳкам, чунки мен кўп йиллар давомида тош чайнаганман”, -қўшади аёл. Кейинчалик Тереза эри унинг бу ғалати қарамлигини енгиб чиқишга ёрдам берганини айтган — энди у камроқ тош ейди.

Эркак 20 йил давомида тонналаб тупроқ еди ва тирик қолди

Ҳиндистонлик бу эркак ердаги тупроқни ейишга одатланиб қолган ва у 20 йил давомида кунига камида бир килограмм тупроқ ўзлаштирганини даъво қилади. Бу ҳақда Newsflare хабар бермоқда.

Ҳиндистоннинг Андра-Прадеш штатида яшовчи Нукала Котешвара Рао бу ғалати одатини 28 ёшида бошлаган.

Унинг сўзларига кўра, у оддий овқатдан бутунлай воз кечадиган ва фақат ер томонидан қувватланадиган кунлари бор. Раонинг таъкидлашича, ғалати парҳез унинг соғлиғига умуман зарар етказмайди.

 Хитойлик эркак 18 йил давомида қум еб шишдан тузалиб кетди

Хитойнинг Цзянси провинциясида яшовчи 60 ёшли Шэн Шоудонг ҳар куни 3-4 ошқошиқ дарё қумини ейди, дея хабар беради “Синьхуа”. Унинг сўзларига кўра, қумни 18 йил дори сифатида қабул қилиб, у ёғ ҳужайралари ўсмаси (липосаркома) ва ошқозон яраси касаллигидан тузалиб кетган.

Шэн Шоудонг журналистларга 1988 йилда бир газетада саратон касаллигидан шу тарзда халос бўлган одам ҳақида ўқиб, қум терапиясини бошлашга қарор қилганини айтган. Кейин дарёдан бир оз қум йиғиб, қудуқдаги сув билан ювиб бир неча қошиқ еган. «Умумун олганда, менга таъми ёқди», деб эслайди Шэн.

Икки йиллик шундай терапиядан сўнг у соғая бошлайди, меҳнат қобилияти тикланади ва маҳаллий бозорга фаррош бўлиб ишга киради. Шэн Шоудонг яқинда тиббий кўрикдан ўтган Шанграо шаҳридаги клиника шифокорлари унда ошқозон ярасининг енгил шакли ва буйрак етишмовчилигини аниқлайди. Бир нечта кичик ўсмаларни ҳисобга олмаганда, унинг соғлиғи жуда қониқарли.

***

Бу каби (минераллар, тошлар, тупроқ, кулни истеъмол қилиш истаги) овқатланиш бузилиши касаллиги — геофагия деб аталади. Шифокорлар бу машғулот инсон ошқозонидан қон кетиши ва организмга турли хил паразитларнинг кириб қолишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиришади: бундай одат тақлид қилиб, ўрганиб олишга арзимайди.

Б.Муҳаммадиева