Қурилиши битмасдан тўсинлари қулаб тушган йўл ўтказгичнинг сабабларни билиш учун борган “Zoʼr ТV” журналист ва тасвирчиси калтакланган эди.
Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
“Zoʼr ТV” телерадиокомпанияси ходимларига тан жароҳати етказилганлиги ҳолати юзасидан ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади ИИВ Матбуот хизматининг хабарида.
ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми: безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, —
БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.