Ўзбекистонда тарихий маданий мерос объектлари жойлашган кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари киритилмаслиги белгиланди.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 14 августдаги «Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорида сўз борган.
Шунингдек, ҳужжатда моддий-маданий мерос кўчмас мулк объектлари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойлари бинолар фасадининг транспорт ҳамда пиёда транзит коммуникацияси кўринмайдиган зонасида ташкил қилиниши кераклиги қайд этилди.
Бунда чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситаларининг мазкур объектларга шикаст етказмаслик чоралари кўрилади.