Янги илон турига машҳур актёрнинг номи берилди

Олимлар Перуда илоннинг янги турини топиб, унга “Юлдузлар жанги” ва “Индиана Жонс” фильмлари билан танилган Голливуд актёри Харрисон Форд номини беришди.

Судралиб юрувчиларнинг янги тури Tachymenoides harrisonfordi деб номланди. Бу ҳақда батафсил маълумот Саламандра илмий журналида аллақачон эълон қилинган.

Форднинг ўзи таъкидлаганидек, ҳайвонот олами вакиллари унинг шарафига номланиши биринчи марта эмас. Олдинроқ чумолилар ва ўргимчакларнинг янги турларига ҳам актёрнинг номи берилган эди.