Афғонистондаги муваққат ҳукумат – “Толибон” мамлакатдаги барча сиёсий партияларнинг фаолиятини тақиқлаган. Ушбу чеклов ҳақида “Толибон” Адлия вазири Абдул Ҳаким Шараи Қобулдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
«Мамлакатда сиёсий партиялар фаолиятида шариат асослари йўқ. Улар миллий манфаатларга хизмат қилмайди, халқ эса уларни қадрламайди», дейди Абдул Ҳаким Шараи.
70 дан ортиқ йирик ва кичик сиёсий партиялар Афғонистон Адлия вазирлигида икки йил аввал, “Толибон” мамлакат устидан назоратни қайта қўлга киритгунига қадар рўйхатга олинган эди.
“Тақиқ қачон жорий қилингани номаълум, бироқ “Толибон” муваққат ҳукумати барча этник элат ва қабилаларни ўз ичига олгани ва кенг қамровли эканини айтиб, янада инклюзив ҳукумат тузиш учун халқаро босимга қаршилик қилмоқда”, дейилади хабарда.