Якшанба куни Покистон шарқидаги Панжоб провинциясининг Ҳафизобод туманида йўловчи автобуси ва пикап тўқнашуви ва ёнғин натижасида камида 20 киши тириклайин ёниб кетди, 15 киши жароҳатланди, дея хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимларининг сўзларига кўра, воқеа эрта тонгда Файсалободнинг Toll Plaza экспресс йўлида содир бўлган, автобус бочкалар ёқилғи олиб кетаётган пикап билан тўқнашиб кетган ва натижада ёнғин келиб чиққан.
Маълумот олгач, қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб боришди ва жабрланганларни маҳаллий шифохонага етказишди», — дейилади қутқарув хизмати хабарида.
«Жабрланганларнинг баъзилари куйиш жароҳатлари олган, улардан уч нафарининг аҳволи оғир», — дея қўшимча қилди хизмат.
Қутқарув хизмати маълумотларига кўра, автобусда 40 га яқин йўловчи бўлган.
Маълумотларга кўра, автобус мамлакат жанубидаги Карачи порт шаҳридан пойтахт Исломободга кетаётган бўлган.