“Яша, хотин!” деган кино учун — салкам 2 млрд

Жаҳонни қўйинг, атрофимиздаги қўшнилар аччиқ муаммоларни кўтариб чиқаётган, глобал мавзуларга қўл уриб, дунёга интилаётган бир пайтда ўзбек киночилари яна маиший мавзуда ўралашишмоқда.

Бундай майда мавзулар камлик қилгандек уни молиялаштириш учун давлат бюдежетидан миллиардлар ҳам ундиришяпти. Жумладан, “Яша, хотин!” номли филм бунга мисол.

Бу кинони суратга олиш ишлари учун жами 1,9 млрд. сўм ажратиш белгиланган. Шундан ярмини Кинематография агентлиги, қолган ярмини FAN ENTERTAINMENT CINEMA қоплайди.

Сценарий муаллифи Матёқуб Матчонов, режиссёр эса Очил Ҳамидов. Сценарий учун салкам 80 млн. сўм гонорар ажратилган. Бош рол ижрочиси учун эса 74 млн. сўм.

Давлат бюджетидан киноларга пул ажратиш одатий ҳол. Масалан, “Эпидемия” учун 1,1 млрд. “Баҳодир Ялангтўш” учун 30 млрд.

Аммо таниқли тарихий шахсларимизни дунёга танитиш ҳақида биров бош қотирмайди. Тўмарисни қозоқлар, ибн Синони инглизлар, Бобурни ҳиндларга қўшқўллаб топширишга жуда устамиз.