Эронда ҳижоб ўрамаган аёллар 10 йилгача қамалиши мумкин

Эрон парламент комиссияси ҳижоб тўғрисидаги қонунни бузганлик учун жазони кучайтиришни маъқуллади.

Тузатишлар қабул қилинганидан кейин ҳижоб ўрамаган аёллар 10 йилгача қамалиши мумкин. Қоидабузарларга жарима эса минг баравар оширилади.

Мамлакат ҳижоб қоидаларини бузганларни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқда.