Олий маъҳад ва Мир Араб олий мадрасасига кириш имтиҳони куни аниқ бўлди

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига кириш имтиҳони жорий йил 28 август куни ўтказилади.

Олий диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тест синови шаклида  ўтказилади.

Абитуриентлар имтиҳон куни қуйидаги фанлар бўйича тест синовлари топширади:

– Араб тили 30 Х 3,1 – 93 балл;
– Фиқҳ ва ақоид 30 Х 2,1 – 63 балл;
– Ўзбекистон тарихи 30 Х 1,1 – 33 балл.