Тожикистоннинг қатор вилоятларида якшанба куни юз берган кучли ёмғирлар оқибатида 13 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда республика президенти Имомали Раҳмон матбуот хизмати хабар берди.
«Кеча кучли ёмғир туфайли Ваҳдат шаҳри ва Рудакий вилоятида табиий офат рўй берди, натижада 13 киши, жумладан, Ваҳдат шаҳрида 11 киши ва Рудакий вилоятида 2 киши ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда.